10 Ноябр 2021 йил 559

Избоскан тумани ИИБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди

Избоскан тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167–моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд органидан яширинганлиги учун  қидирувда бўлган, Избоскан туманида яшовчи И.А Хўжаобод  тумани ҳудудидан ушланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech