Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хокимларга бўлороди, қолганларга шолпиллаб қолади" сарлавҳали видеотасвир юзасидан
2021 йил 16 февраль куни ижтимоий тармоқларда "Каптива" русумли давлат рақам белгиси 60 003 ААА бўлган автомашина светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасига амал қилмаган ҳолда чорраҳадан ўтиб, сўнгра пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермай ҳаракатланганлиги тасвирланган видеотасвирлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида қоидабузарлик содир этган автомашина Андижон шаҳар ҳокимлигига тегишли эканлиги, видеотасвирдаги воқелик шу йилнинг 15 февраль куни соат 15:11да Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчасида содир бўлганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати юзасидан автомашина ҳайдовчиси М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1284-моддаси 2-қисмига асосан 490.000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди ва ундирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати