3 Ноябр 2022 йил
453
Жалақудуқ тумани 3-сектор ҳудудида амалий ишлар олиб борилмоқда
Бугун Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ғ.У.Алимов бошчилигида сектордаги "Бозорбоши" "Сўфиқишлоқ" ва "А.Навоий" МФЙларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг хатлов жараёнида бевосита иштирок этди.
Ушбу хатлов давомида ёшларга 20 турдаги имтиёзлар ва 312-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳақида атрофлича тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Хатлов жараёнида сектор раҳбарига ижтимоий масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар ташкилот раҳбарларига 3 кунлик муддат ичида ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати