12 Июн 2023 йил 258

Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан назорат остидаги шахсларнинг бандлиги таъминланмоқда

Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан назорат остидаги шахсларни доимий бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, пробация ҳисобидаги шахслар учун ўтказилган "Меҳнат ярмаркаси"да уларнинг 5 нафари ишга жойлаштирилган бўлса, яна 4 нафарининг бандлигини таъминлаш учун йўлланмалар берилди.

Ҳозирда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech