6 Октябр 2020 йил 929

Юк автомашинасини қувиб ўтган “Нексия” бошқарувни йўқотиб “Дамас”га бориб урилди

2020 йил 30 сентябрь куни соат 18:00ларда фуқаро А.А  ўзининг бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли транспорт воситасида Жалақудуқ тумани, Тўрачек МФЙ ҳудудидан ўтган “Хонобод-Андижон” транспорт қатнов қўлининг “Андижон” йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, ўзи билан бир йўналишда келаётган  фуқаро Т.О бошқарувидаги “VOLVO FH12”  русумли  юк автомашинасини ўнг томонидан қувиб ўтиб, у ҳаракатланиб келаётган йўл бўлагига ўтмоқчи бўлган вақтида, автомашинасининг орқа чап томони билан юк автомашинасининг ўнг олд томонига бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетиши оқибатида ушбу йўналишда келаётган фуқаро К.Х.нинг бошқарувидаги “Дамас” русумли  автомашина билан тўқнашув содир этган.Бунинг оқибатида “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси К.Х  ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech