13 Июл 2021 йил 575

Кир ювиш машинасини ўғирлаганлар фош этилди

Олтинкўл тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 7 июль куни соат 22:00 ларда шу туманда яшовчи Т.Х ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Ш.М.лар Андижон шаҳарлик С.Х.нинг яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, нархи 3.000.000 сўмлик “Shivaki” номли кир ювиш машинасини ўғирлаб кетишганлиги фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech