23 Май 2023 йил 220

"Маънавият ойлиги" доирасида Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари “Қутайба ибн Муслим” зиёратгоҳига ташриф буюрдилар

Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Қўрғонтепа тумани ИИБ томонидан ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтказилаётган тадбирлар давомида Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимларининг бир гуруҳи Жалақудуқ тумани, Қиличмазор МФЙ ҳудудида жойлашган “Қутайба ибн Муслим” зиёратгоҳига олиб борилди.

Бу жойда ходимларга зиёратгоҳнинг кутубхонаси, музейи ва бошқа диққатга сазовор жойлари яқиндан таништирилди.

Ҳозирда "Маънавият ойлиги" доирасида бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech