”Маънавият ойлиги” доирасида "Соҳибқирон Амир Темур-буюк давлат арбоби, саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 24 май куни ”Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Андижон академик лицейида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Соҳибқирон Амир Темур-буюк давлат арбоби, саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийми" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳиби Ҳабиб Сиддиқ, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти доценти, тарих фанлари номзоди Расулжон Юсуповлар иштирок этдилар.
Тадбир меҳмонлари Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, бунёдкорлик ва илм-фан ривожига катта эътибори, жаҳон тамаддуни ва ўзбек давлатчилиги ривожидаги ўрни хусусида сўзладилар.
Тадбир давомида Иқтидорли ўқувчилар томонидан Амир Темур, ватанпарварлик, миллат қадри ва равнақини тараннум этган шеърлар ўқилди. Тадбир сўнггида иштирокчиларга Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати