25 Май 2023 йил 511

“Маънавият ойлиги” доирасида Хўжаобод тумани ИИБда "Китоб ярмаркаси" ташкил қилинди   

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2023 йил 11 апрель кунги ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш–олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 100-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Хўжаобод тумани ИИБ томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, китобхонлик ҳафталиги доирасида Хўжаобод тумани ИИБда "Китоб ярмаркаси" ташкил қилинди. Барча шахсий таркиб ўзи ва фарзандлари учун китоб харид қилишиб, ярмаркада фаол иштирок этишди.

Ҳозирда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech