23 Июн 2022 йил 495

Марҳамат туманида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

Бугун Андижон вилояти Марҳамат туманидаги муҳташам "Келажак нури" кутубхонасида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган республика босқичида барча вилоятлар ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлари иштирок этди. Саралаш босқичи қизиқарли ва турли баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Эртага бўлиб ўтадиган баҳсларда 8 та вилоятлар ички ишлар органлари ходимлари иштирокида финал босқичи бўлиб ўтди.

"Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг бугун бўлиб ўтган босқичидан олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech