6 Май 2022 йил 346

Марҳамат ва Жалақудуқ туманларида профилактика инспекторлари ҳамда терговчиларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Аввал хабар қилганимиздек, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан шаҳар-туман ИИБлари ҳузуридаги тергов бўлим, бўлинма ва гуруҳлари терговчилари ва ҳудудий профилактика инспекторларининг билим савиясини янада мустаҳкамлаш борасида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Бу гал Марҳамат, Булоқбоши, Жалақудуқ ҳамда Хўжаобод тумани ИИБларининг профилактика инспекторлари ва терговчилари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

Унда дастлаб, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг малакали мутахассислар томонидан жиноят ишларини тергов қилишда процессуал тартибга риоя қилиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш методлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, айбланувчини ҳаракатларини малакалаш, хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўқув машғулотлари олиб борилди.

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи подполковник С.Нишонов Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, профилактика инспекторлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ишни “соатбай” ташкил қилиш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида "Хонадонбай" ва “Фуқаробай” усулда иш ташкил қилиш, шунингдек, жиноят муҳокамаларини ташкиллаштириш масалалари бўйича ҳам ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган машғулотларда терговчилар ва профилактика инспекторлари ўзларини қизиқтирган масалаларга атрофлича жавоблар олдилар

Бу каби ўқув машғулотларининг ўтказилиши шаҳар-туманларда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech