1 Август 2020 йил 1012

Меҳнатга яраша муносиб рағбат

Андижон вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини сақлаш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларда наъмуна кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.

Хусусан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 6-сон ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори катта лейтенант Кенжаев Шухрат Домлажонович ҳамда Шаҳрихон тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Маматкулова Сурайё Қодиралиевналарга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.  

Ўз ишига масъулият, садоқат билан сидқидилдан хизмат қилган ҳар қандай ходим ҳамиша эътибор ва эътирофда бўлади. У нафақат ҳамкасблари орасида, балки халқимиз орасида ҳам ишонч ва ҳурмат қозонади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech