“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Андижон шаҳри ва Андижон туманларидаги маҳаллаларнинг "бешлик" аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги, Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг шу йил 30 март кунги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгиланди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Андижон туманларидаги маҳаллаларнинг бешлик – МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори учун ўқув семинари ташкил этилди.
Машғулотларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, ИИВ академияси катта ўқитувчилари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар илмий тадқиқот институти илмий ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.
Ўқув семинар машғулотлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати