29 Ноябр 2022 йил 522

Очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш жиноятини содир этган шахсларга аниқланди

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, фуқаро М.И Андижон туманида яшаб келгани ҳолда қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш ва талончилик, яъни ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ўзгаларнинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноятини содир этган.

Жумладан, фуқаро М.И. шериклари М.М ва Р.О бемашаққат йўллар билан пул топиш учун ўзига таниш ва нотаниш бўлган, мўмай даромадга эга фуқароларнинг мол-мулкларини талончилик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишни мақсад қилган.

Яъни у, жиноий шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат тахминан 22:00 лар чамасида Андижон туманида жойлашган кўрпа-тўшаклар сотиладиган савдо дўконлари ёнидан Хўжаобод тумани Хидирша массивидаги (Қозоқ) коттежларга пиёда кетаётган Х.Ш. М.Ш ва Т.Э.ларни тўҳтатишиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, М.Шнинг ёнида бўлган нархи 4 500 000 сўмга тенг бўлган Samsung Galaxy А31 русумли телефон аппаратини, Т.Э.нинг ёнида бўлган нархи 500 000 сўмга тенг бўлган 1 дона Redmi-9А русумли телефон аппарати ва 100 000 сўмга тенг бўлган Air pods номли қулоқчинни ҳамда Х.Ш.нинг ёнида бўлган 100 000 сўмга тенг бўлган BQ номли қулоқчинини очиқдан очиқ талон-торож қилишиб ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.И.дан 1 дона BQ номли қулоқчин ҳамда М.М.дан 1 дона Redmi-9А русумли телефон аппарати ва 1 дона Air pods номли қулоқчин холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech