17 Июл 2021 йил 57

Олтинкўл туманида "МАN" русумли юк автомобили "Кобальт" билан тўқнашиб кетди

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 12:45ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Садда МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.Б. "МАN" русумли юк автомобилини бошқариб келаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган "Кобальт" русумли автомобилга тўқнашиб  йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур  йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда эхтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech