Ўқув йиғинига жамланган профилактика инспекторларига “Мулоқот психологияси, ностандарт вазиятларда ўзини ўзи бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 8 март кунги 66-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 7255 ҳарбий қисмда ўқув йиғинига жамланган профилактика инспекторлари учун “Мулоқот психологияси, ностандарт вазиятларда ўзини ўзи бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва Андижон давлат университети умумий психология кафедраси катта ўқтувчиси Шамсиддинов Ботиржон Нуриддиновичлар томонидан қизиқарли тарзда ўтказилди.
Хусусан, фуқаролар билан юзага келадиган конфликт вазиятларда ички ишлар органлари ходимининг аффект ҳолатига киришиб кетишини олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, ходимларда учрайдиган агрессия, стресс, депрессия, хавотирланиш ҳолатларининг зарарли оқибатлари таъсирчан усулларда тушунтирилди. Уларнинг характер типини очиб берувчи психологик тестлар олиниб, натижалари шу жойнинг ўзида эълон қилинди.
Машғулот якунида ходимларнинг қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати