17 Август 2020 йил 596

Пахтаобод тумани 3-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд аҳоли вакилларига мототранспорт воситалари имтиёзли кредит асосида берилди

Пахтаобод тумани 3-сектор ҳудудида эҳтиёжманд аҳоли вакиллари сифатида рўйхатга олинган фуқаролардан 4 нафарига “Элдош” юк ташиш автоуловларининг калитлари топширилди.

Булар Дўнгқишлоқлик Абдуқодир Мўминов, Учқўрғонлик Нилуфар Юсупова, Пушмон МФЙдан Шуҳрат Мамажонов ҳамда Лолазор маҳалласида яшовчи Муҳаммаджон Раҳмоновлар бўлиб, мототранспорт воситалари фуқароларнинг истакларига кўра имтиёзли кредит асосида берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech