18 Май 2022 йил 489

Профилактика инспектори лавозимларига янги тайинланган ходимлар учун бу галги ўқув машғулотлари Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ташкил этилди

Аввал хабар қилинганидек, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБнинг қуйи тизимларига профилактика инспектори лавозимларига янги қабул қилинган ходимларни дастлабки ўқитиш машғулотлари олиб борилмоқда. 

Бошқарма бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев томонидан тасдиқланган режага асосан жорий йилнинг 17 май куни ички ишлар бошқармасининг Терроризмга қарши кураш, Тезкор таъминот, Эксперт-криминалистика ва Ахборот маркази бошлиқлари ва мутахассислари томонидан бевосита ушбу хизматларнинг биноларида машғулотлар олиб борилди.

Ўқув машғулотлари давомида терроризм ва экстремизмга қарши кураш йўналиши бўйича ҳамкорлик асослари, эксперт-криминалистика бошқармасининг иш фаолияти, тезкор хизматлар билан ҳамкорликдаги вазифалари ҳамда профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишлари  давомида ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлардан фойдаланиш тартиби ҳакида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, ходимлар Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига ташриф буюришиб, нда истеъфодаги полковник Ғ.Ғ.Рахимов томонидан Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан таништирилдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech