13 Декабр 2022 йил 401

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш - асосий мақсадимиз!

Қиш мавсуми даврида ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иситилиши, кўмир маҳсулотларини ўз вақтида етказилиши, шунингдек, аҳолини электр энергияси билан таъминловчи электр трансформаторларни ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғи бошчилигида бошқарманинг соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари тунги вақтларда ҳудудларда ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

Тунги вақтдаги ўрганишлардан асосий мақсад эса аҳолини тинчлиги, осойишталигини таъминлаш билан бир қаторда, табиий газ ва электр энергиясидаги узилишларни зудлик билан бартараф этиш ва уларни ишчи ҳолатга келтириш мақсадида жойлардаги штаблар фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боришдан иборатдир. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech