21 Май 2020 йил 953

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Марҳамат туманидаги 1000 та оиланинг ҳар бирига 2,5 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари етказиб берилди

Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз якдил бўлиб, меҳр-мурувват ҳамда саховат кўрсатиш каби эзгу ишларга ҳисса қўшмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида кўплаб эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Хусусан, ҳамюртимиз Алишер Усмонов томонидан берилган молиявий ёрдам маблағлари йўналтирилган банк карталари бугун “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, Марҳамат туманидаги 48 та маҳалла фуқалолар йиғинидан ҳақиқатдан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган 1000 та оиланинг ҳар бирига 2,5 миллион сўмдан, жами 2,5 миллиард сўм етказиб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech