9 Июн 2022 йил 325

Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи кубоги учун мини футбол мусобақалари бўлиб ўтди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари кубоги учун маҳаллалар ёшлари ўртасида уюштирилган спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Муросасиз кечган баҳсларда Дўлан маҳалласи ёшлари ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Оқ олтин МФЙ жамоаси 2-, Шерқўрғонлик ҳаваскор футболчилар эса 3-ўринни эгалладилар.

Ғолибларларга сектор раҳбарининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech