11 Май 2022 йил 377

Шахсий ов қуролларига эга бўлган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари томонидан ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида шаҳар-туман ИИБларда рўйхатда турувчи шахсий ўқотар ов қурол эгалари билан профилактик йиғилишлар ўтказилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июльдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ 550-сонли Қонуни, 2020 йил 26 декабрдаги “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 810-сонли Қарори мазмун моҳияти, унинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилиб, шахсий ўқотар ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг яшаш жойларида ўқотар қуролларини хавфсиз сақлаш бўйича йўриқнома берилди. Бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech