19 Август 2020 йил
878
Тадбиркор мурожаати жавобсиз қолмади
Андижон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Худойбердиевга Чўнгбоғич МФЙда яшовчи фуқаро Абдураҳмонов Мирзабаҳром ер олиб тадбиркорлик қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Фуқаронинг ушбу мурожаати 3-сектор раҳбари томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 10 сотих ер майдони ажратиб берилди. Ҳозирда тадбиркор томонидан мазкур жойда трикотаж биносини қўриш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, 3-сектор раҳбари Ж.Худойбердиев бошчилигида тадбиркорлар ҳомийлигида Чўнгбоғич МФЙда истиқомат қилувчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритилган Умаров Ёдгорнинг яшаш хонадони тўлиқ янгитдан қуриб берилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати