16 Май 2022 йил 475

Хизматга янги қабул қилинган профилактика инспекторлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник И.Б.Исманов ташаббуси билан ХПБнинг ҳудудий бўлинмаларига профилактика инспектори лавозимига хизматга қабул қилинган ёш ходимлар билан дастлабки машғулотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ёш ходимларга бевосита жойларнинг ўзига чиқиб ўргатиш амалиёти жорий қилиниб, тегишли соҳаларнинг мутахассислари жалб этилди. Жумладан, ППХ ва ЖТСБнинг АЯЖEБШ РEМга, ХПБнинг ВEИХЁКМга, вилоят ССБнинг Суд тиббий экспертизаси бюросига, Андижон шаҳар ИИОФМБнинг 4-сонли ИИБга ва «Пахтакор» МФЙнинг ҳуқуқ-тартибот масканларига борилиб, ўқув машғулотлари ўтказилди.

Хизматларга тааллуқли ҳуқуқий асослар ва иш йўналишлари бўйича бирламчи тушунчалар берилди. Ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech