15 Август 2022 йил 200

Хонобод шаҳар ИИБ бошлиғи кубоги учун ёшлар ўртасида Street workout спорт тури бўйичи мусобақалар ўтказилди

Маълумки бугунги кунда сектор раҳбарлари томонидан ёшларни ташаббус, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда «Сектор раҳбари ва ёшлар» очиқ мулоқотлари ўтказилмоқда. Ўтган ҳафта давомида Хонобод шаҳар Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ИИБ раҳбарининг ёшлар билан учрашувида ёшлар томонидан спортнинг Street workout тури бўйича ИИБ кубогини ўтказиш ташаббуси билдирилган эди.

Бугун мазкур таклифи бўйича ИИБ бошлиғи ва ҳудуддаги ёшлар етакчиси ҳамкорлигида мусобақа ташкил этилди. Унда бевосита 3-сектор раҳбари, Хонобод шаҳар ИИБ бошлиғи Ф.Махсудов иштирок этиб мусобақада қатнашаётган ёшларга омад тиладилар.

Мусобақа сўнгида ғолиблар сектор раҳбари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech