14 Май 2022 йил
459
Хонобод шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди
2022 йил 27 апрель куни Хонобод шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўрғонтепа туманида яшовчи аёл М.М текин пул топишни кўзлаб 250 минг сўм пуллар эвазига фуқаролар бир нафар эркак М.Б ва аёл С.Бларга жинсий алоқа қилишга шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаб келаётгани аниқланди.
Олиб борилган терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида М.Мдан холислар иштирокида 150 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати