28 Июн 2022 йил 381

Хонобод шаҳрида ўтказилаётган “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг II Республика ёшлар форуми”нинг 3-кунида "Жанговар марш югуриши" мусобақаси бўлиб ўтди

"Жанговар марш югуриши" шартида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлардан ташкил топган жамоалардаги йигитлар иштирок этди.

Ушбу шартда 2000 метр масофага тўлиқ экипировкада югуриш (биринчиликка), югуришда хавфли вазиятларни енгиб ўтиш, 100 метр заҳарланган ҳудудда газга қарши ниқоб қийиб югуриш, 2 нафар жароҳатланган сафдошларни кўтарган ҳолда 100 метр масофадаги белгиланган маршрутдан олиб ўтиш, тепаликка жамоанинг барча аъзолари билан биринчи бўлиб етиб бориш ва байроқни тепага кўтариш шартларини ўз ичига олди.

Қизлар учун алоҳида “фронт орти тиббий эстафета” синовлари белгиланиб, эришилган натижа умумжамоа баҳосига қўшилди.

Шунингдек қизлар ўртасида қуролларни тўлиқ ва тўлиқсиз қисмларга ажратиш шарти билан беллашув бўлиб ўтди. Унда ҳар бир жамоаларнинг қизлари иштирок этди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech