15 Апрел 2021 йил 820

Жалақудуқ тумани 3-сектор ҳудудида “маҳаллабай” тизимида иш олиб борилмоқда

Жалақудуқ тумани 3-секторида "маҳаллабай" ишлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, "Бузрукхонтўра" "Олмазор" ва "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юрган ҳолда тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда ишсизлар бандлигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилди.

Хусусан, "Олмазор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Жабборалиев Сардорбекка ажратилган кредит эвазига ўз хонадонида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган бўлиб, натижада ушбу маҳалладаги 20 та ишсизларнинг бандлигини таъминлаган.

Юқоридаги маҳаллаларда кўчатчилик, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, асаларичилик йўналишлари “ўсиш нуқта”лари сифатида танлаб олинди.

Ҳудудларда маҳалладошларини иш билан таъминлаш каби лойиҳалар, турмуш шароитини яхшилашига, даромад манбайининг шаклланишига, энг асосийси маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ижобий ўзгаришига замин яратади. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech