30 Май 2020 йил 779

Андижонда спиртли ичимлик таъсирида танишига пичоқ урган фуқаро қилмиши кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Шу йилнинг 28 май куни соат 17:00лар чамасида, Қўрғонтепа тумани, Тошлоқ  МФЙда яшовчи фуқаро М.Н шу маҳаллада яшовчи таниши Я.Р билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, унинг таъсирида ўзаро жанжаллашадилар. Ушбу келишмовчилик оқибати нохуш вазият билан якун топади. Фуқаро Я.Р хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг чап елка соҳасига бир маротаба зарба бериб, унга ўртача оғир тан жароҳати етказади.  

Ушбу жиноятни Қўрғонтепа тумани, Тошлоқ МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсирчан усулларда етказиш мақсадида мазкур салбий ҳатти-ҳаракатни содир этган шаҳс иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди. Йигилиш кун тартибидаги масала юзасидан Андижон ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник С.Б.Джабборов сўзга чиқиб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашишга бутун жамоатчилик, хусусан, маҳалла, хотин кизлар, ёшлар иттифоқи, нуроний отахон ва онахонлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган амалий сай-ҳаракатларга карамасдан, айрим фукароларнинг юкоридаги каби тан жарохати етказиш жиноятларини содир этаётганликлари уятли ҳолатлардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.  

Шунингдек, аксарият маҳалаларда қўни-қўшнилар, қариндош -уруғларнинг атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлик билан қараб, кўриб- кўрмасликка олаётганликлари, бўлаётан  холатларга томошабин бўлиб ўрганиб қолаётганликлари, “Сен менга тегма, мен сенга тегмайман” қабилида иш тутилаётганликлари кескин қораланди. Муҳокамада иштирок этган фуқаролар ҳам содир этилган бу жиноят бўйича ўз муносабатларини очиқ ойдин баён этдилар.

Бўлиб ўтган бу воқеани муҳокамада иштирок этганларнинг барчаси оиласи, қариндош-уруғлари, маҳалласидагиларга ибрат олиш мақсадида етказишлари шарт эканлиги қайта-қайта  таъкидланди. Фуқаролар ўртасидаги оддий келишмовчиликлар нохуш жиноятларга сабаб бўлаётгани, бунда жойлардаги мутасаддилар шу йўналишдаги ишларни янада кучайтиришга  долзарб вазифа сифатида  қарашлари зурурлиги яна бир бора эслатиб ўтилди. Шунингдек, Бу каби кўнгилсиз ҳолат учун қонунчилигимизда белгиланган қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо мукаррарлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.  

Муҳокама сўнгида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини бошқа маҳаллалардаги кенг жамоатчилик вакилларига ҳам янада таъсирчан усулларда етказиш бўйича худудий профлактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, кўчабошилари, оқсоқоллари ҳамда маҳалла фаолларига муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech