6 Июн 2023 йил 319

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг психодиагностик текширувидан ўтказилиши давом этмоқда

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар психодиагностик текширувдан ўтказилиб уларнинг психологик портретлари яратилмоқда.

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Ҳозирда шахсий таркиб ўртасида бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech