Андижон шаҳрида ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида 147 та карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари аниқланди
Андижон шаҳри ҳудудида коронавирус пандемияси даврида фаолият олиб бораётган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа турдаги савдо шаҳобчалари, шунингдек, фуқаролар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Ҳусусан, Андижон вилояти ИИБ, Миллий Гвардия, ДСЭНМ ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳодимларидан иборат 6 та ишчи гуруҳ тузилиб, Андижон шаҳри бўйлаб ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
Шу йилнинг 3-8 июнь кунлари 6 та йўналишга бириктирилган ходимлар томонидан жами мавжуд озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа турдаги объектларда эпидемиологик-назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида, жами 147 та карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари аниқланди. Уларнинг 124 таси жамоат жойларида ниқоб тақмасдан ҳаракатланаётган фуқаролар томонидан содир этилган бўлса, қолган 23 нафари карантин қоидаларига риоя қилмаган холда ўз хизмат фаолиятини ташкил этиб олган фуқаролардир.
Карантин қоидаларини қўпол равишда бузган фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлатирилиб, қонуний чоралар кўрилди. Бу каби назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати