Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг бу галги сайёр учрашуви марҳаматлик ёшлар ва хотин-қизлар билан ўтказилди
2020 йилнинг 3 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев Марҳамат тумани, Мингтепа МФЙда жойлашган 3-сектор штабида хотин-қизлар ва ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.
Унда Марҳамат тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марҳамат туманидаги “Халқ қабулхонаси” масъул ходимлари ҳамда барча мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.
Учрашув жараёнида жами 59 нафар ёшлар ва хотин-қизлардан ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит ва ер олиш, иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш, электр энергияси ва сув йўлларини яхшилаш, моддий ёрдам, паспорт, уй-жой, фуқаролик ва алимент масалалари ҳамда яна бошқа турли муаммолар бўйича келиб тушган жами 81 та мурожаат учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 16 таси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 7 таси бўйича уларнинг муаллифларига бевосита тушунтириш ва ҳуқуқий маълумотлар бериш орқали ҳал этилди.
Шунингдек, 58 та мурожаат тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати