16 Сентябр 2024 йил 2466

Андижон вилояти ички ишлар органларида “Энг фаол фахрий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июлдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фахрий ходимларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 сентябрь куни Андижон вилояти ички ишлар органларида “Энг фаол фахрий ходим” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ушбу танловда бошқарманинг соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБларининг фахрий ходимлари иштирок этишди.

Мазкур танлов низомига кўра фахрий ходимлар 3 та шарт асосида беллашдилар. Дастлабки шарт шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўтказилган бўлса, иккинчи шартда танлов иштирокчилари дунёдаги ҳозирги сиёсий вазият ва тарихдан олинган саволларга жавоб беришли. Учинчи шартда эса фахрий ходимларнинг иш фаолиятини акс эттирувчи фотоальбом ҳамда қилинган ишлар маълумотномаси ўрганилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, истеъфодаги подполковник Юлдашев Соҳибжон Собирович учинчи ўринни, истеъфодаги подполковник Бўтаев Валижон Ғаниевич иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, истеъфодаги полковник Раҳимов Ғуломжон Ғофурович, танловнинг мутлақ ғолиблигини қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига сазовор бўлди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech