Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, мулкдорларнинг шахсий ва моддий бойликларини муҳофаза қилиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан, қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш нафақат зарурат, балки ҳаётий эҳтиёжга айланиб боряпти.
Шундан келиб чиқиб, Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Бу галги кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари Жалақудуқ туманининг чекка ҳудудларида ўтказилди.
Тадбирлар доирасида Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими масъуллари тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, улар томонидан хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мулкий жиноятларга чек қўйиш, фуқароларнинг мулкларини муҳофаза қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, савдо объектларга “Ташвиш тугмачалари” ўрнатиш ҳамда қўриқловга олиш тартиби, Қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти ва сигнализация воситаларининг ишлаш тартиби малакали мутахассислар томонидан тушунтирилди.
Тадбир якунида 100 га яқин савдо объектларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.
Қўриқлаш хизмати — бу нафақат мулк муҳофазаси, балки тинч ва осуда ҳаёт кафолати ҳамдир. Шу сабабли, ҳар бир фуқаро ва тадбиркор қўриқлаш хизматлари билан ҳамкорлик қилиш орқали ўз хавфсизлигини таъминлаши мақсадга мувофиқдир. Ҳозирда бу каби тарғибот ва ташвиқот ишлари жойларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати