18 Июн 2020 йил 723

Андижонда тазйиққа учраган аёлларга ҳимоя ордерлари берилди

Маълумки, юртимизда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжатлар билан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган. Оилада тазйиққа учраган аёлларга "Ҳимоя ордери" берилиши белгиланган. Бу борада Андижон вилояти ИИБ томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Б.Мирзаева ҳамда Ёйилма МФЙ профилактика инспектори М.Жўраев томонидан ушбу маҳаллада яшовчи доимий равишда жанжаллашиб келаётган оила билан профилактик ишлар олиб борилиб, фуқаро А.У.нинг жисмоний тазйиққа учраётганлиги сабабли унга ҳимоя ордери берилди.

Шунингдек, Андижон  вилояти Шаҳрихон тумани Қоракўрпа МФЙда яшовчи оилавий  низоланаётган С.Д  ҳамда қайинопаси Д.Ф.га тазйиқ ва зўравонликдан  ҳимоя қилиш  мақсадида туман ИИБ ХПБ ИИО ТП профилактика инспектори  катта лейтенант Т.Сайдалиев ва ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори С.Маматқулова томонидан келгусида  жиноят ва ҳукукбузарликларни олдини олиш максадида ҳимоя ордери берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech