17 Сентябр 2021 йил 624

1 килограмм "марихуана" гиёҳванд моддасини 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

2021 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ  ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир натижасида Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Қ.О шиша идишларида сотиш мақсадида сақлаб келаётган  жами 1 килограмм "марихуана" гиёҳванд моддасини холис харидорга 400 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech