1 Октябр 2021 йил 504

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан тергов фахрийлари холидан хабар олинди

Андижон вилояти ИИБ Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов хизматида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, ҳозирда нафақалик гаштини сўраётган бир қатор фахрийларнинг яшаш уйларига ташриф буюрилди.

Хусусан, истеъфодаги полковниклар Махсудов Алишер Абдуллаевич ҳамда Махмудов Махаммаджон Адилжанович, шунингдек, истеъфодаги подполковник Ибрагимов Улуғбек Санжаровичлар шулар жумласидандир. Тергов фахрийлари 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табрикланиб, уларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда ходимларининг самимий тилаклари етказилди.

Фахрийлар ҳам кўрсатилаётган бу каби эътибор ва эҳтиромлар учун Ички ишлар вазирлиги ва бошқарма раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech