25 Ноябр 2024 йил 2321

“25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” муносабати билан Андижон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди  

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилнинг 17 декабрдаги резолюцияси билан  “25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” деб эълон қилинган.

БМТ шу орқали барча ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотларини мазкур кунда жамоатчиликни ушбу долзарб муаммо ҳақида хабардор этишга бағишланган тадбирларни ташкиллаштиришга чақирди.

Шунга асосан жорий йилнинг 25 ноябрь куни Андижон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар иштирокида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари иштирок этиб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқу ва эркинликлари тўғрисида атрофлича тушунчалар етказилди.

Шунингдек, хотин-қизларга зўравонликларнинг барча турларидан жабрланиб қолмасликлари учун ҳуқуқий тавсиялар берилди.

Давра суҳбати давомида талаба-ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech