25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун тадбир ташкил этилди
Андижон вилояти ИИБ Саф майдонида бўлиб ўтган тадбирга фахрийлар, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Саф майдонида бошқарма аппарати офицерлари таркиби, ППХ ва ЖТСБ, ТВБСО, ЙҲХБ, Академик лицейи ўқувчилари ҳамда аёл ходимларидан иборат шахсий таркиб сафланди.
Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янгради. Шундан сўнг Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Аюбхон Рахматуллаев 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” билан барча ички ишлар органлари ходимларини муборакбод этди!
Бугунги сана муносабати билан Андижон вилояти ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб келаётган айрим ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ички ишлар Вазири, Андижон вилояти ҳокими ҳамда бошқарма бошлиғининг турли даражадаги мукофотлари билан тақдирланди.
Ушбу мукофотлар Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Тантанали маросимдан сўнг барча гуруҳлар оркестр ижросидаги мусиқа садолари остида тантанали саф юришдан ўтдилар. Тадбир якунида Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти, фахрийлар ҳамда вафот этган ходимларнинг оила аъзолари “Хотира майдони”га гуллар қўйди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати