9 Май 2025 йил 60

"9 май — Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Андижон шаҳридаги Хотира майдонида ташкил этилган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ҳам иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Қадр -инсонни юксакликка кўтариб, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжанобликка етаклайди.

“9 май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Андижон шаҳридаги Хотира майдонида вилоят ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.

Унда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги шахсий таркиб ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Хотира майдонидаги уруш ва айрилиқлардан қадди дол Мотамсаро она ҳайкали ҳар биримизни ҳушёрликка чорлайди, бугунги ёруғ кунларимизнинг қадрига етиб яшашга даъват этади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech