11 Май 2023 йил
632
“Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид”мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди
Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими ходимлари томонидан Қўрғонтепа туманидаги ХТБга қарашли 39-умумий ўрта таълим мактабида “Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашиш,фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш масалаларига тўхталиб, унга қарши курашишда барча, айниқса, ёшлар фаол бўлиши лозимлиги тушунтирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати