7 Март 2023 йил 290

Аёл борки – олам мунаввар!

Жорий йилнинг 6 март куни “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан ИИВ Андижон академик лицейи ўқитувчи-педагог ва ишчи-хизматчи аёллари ҳамда ўқувчи-қизлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирнинг расмий қисмида академик лицейни барча аёллари директорнинг буйруғига асосан мукофотлар билан тақдирландилар. Байрам тадбирида Академик лицейнинг фахрий устози “Садоқат ва вафо” кўкрак нишони соҳибаси Ахмедова Хадича Камаловна иштирок этиб, барча аёлларимизни байрам билан табриклади. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирга академик лицейнинг аълочи ўқувчиларининг оналари ҳам таклиф этилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди. Тадбир давомида аёлларни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Ўтказилаётган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар аёлларни жамиятдаги мавқесини янада оширишга ҳамда шижоат билан самарали хизмат олиб боришларига ундайди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech