28 Январ 2021 йил 891

“Аёллар дафтари”га киритилган 35 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Мамлакатимизда хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, билим ва касб-ҳунар ўрганишга иштиёқи бор ишсиз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча Жалақудуқ тумандаги Ёрқишлоқ, Тошҳовуз,Қутлуғ,Қашқар, Ғалаба  ва Янги кўрпа МФЙларида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” га киритилган 35 нафар тиббий ҳимояга муҳтож аёллар   туман ИИБ ҳотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Д.Мўминова ҳамда  бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг ёрдами билан  чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари уларга керакли тавсиялар асосида зарур дори-дармонлар рўйхати ҳам берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech