12 Ноябр 2021 йил 670

Қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб берган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди

Муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Жумладан, 2021 йил 14 сентябрь куни Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро А.Ж. ўзининг компьютерларга техник хизмати кўрсатиш савдо дўконида рангли принтер ёрдамида, фуқаро И.М. ва бошқаларга 50.000 сўмдан жами 150.000 сўм эвазига ПЦР тест деб эътироф этилган “Kamelot Med City” Вирусология лабораториясига тегишли сертификатларни сохталаштириб берган. Оқибатда, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб  борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар огоҳ бўлинг! Қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб ёки ундан фойдаланиб жиноий жавобгарликка тортилиб қолманг!

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech