Андижонда товламачилик жинояти фош этилди
Андижон вилоят ИИБга Хўжаобод туманида яшовчи эркак фуқаро Х.А ариза билан мурожаат қилиб ўзига нотаниш бўлган Э исмли фуқаро, таниши Р исмли аёл билан жинсий алоқа қилганлик ҳолати акс эттирилган видео тасвир мавжудлигини айтиб, ушбу видео тасвирларни интернет ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан 500 АҚШ доллари ва уяли алоқа воситасини олиб қўйгани ҳамда яна қўшимча 200 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганлиги сабабли Э исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ К ва ИЖҚКБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Э исмли шахс Андижон шаҳар ҳудудида товламачилик йўли билан ариза муаллифи Х.А.дан сўралган 200 АҚШ долларидан 2 190 000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Э.С жиноят процессуаль кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати