Андижон вилоятида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда
Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимларига қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, 7255 ҳарбий қисм ҳамда Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари ўртасида олиб борилган тарғибот ишлари давомида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2022 йил 25 апрелдаги «Органик маҳсулотлар тўғрисида»ги, 2022 йил 11 майдаги «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги, 2022 йил 16 майдаги «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, 2022 йил 17 майдаги «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-136-сонли Фармони ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.
Ички ишлар органлари ходимларига қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати