Андижон ахборот технологиялар техникумида ёшларни диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолмаслигини олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди
Бугунги кунда коммуникация ва информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, инсон қалби ва онги учун курашларнинг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда.
Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 17 апрель куни Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими ходимлари томонидан Андижон туманидаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети ҳузуридаги Андижон ахборот технологиялар техникумида ўқитувчи ва талабалар иштирокида “Жахолатга қарши маърифат ва ёшларни диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолмаслиги” мавзусида профилактик тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда сўз олганлар томонидан бугунги кунда ёшларнинг диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлаётган асосий омиллар туб илдизигача таҳлил қилиниб, уларнинг аччиқ қисмати акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.
Учрашувда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.
Ҳозирда бу каби тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати