2 Май 2023 йил 355

Андижон давлат педагогика институтида "Терроризмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

2023 йил 2 май куни Андижон давлат педагогика институтида ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида "Терроризмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими етакчи мутахассиси С.Исмоилов, институт биринчи проректори М.Парпиев, профилактика инспектори Б.Қодиров, Андижон шаҳар "Уйғур" жоме масжиди Имом-хатиби А.Артиқов ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш, узоқ муддат хорижда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш, интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш масалаларига тўхталиб, унга қарши курашишда барча, айниқса, ёшлар фаол бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшларнинг диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлаётган асосий омиллар туб илдизигача таҳлил қилиниб, уларнинг аччиқ қисмати акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Учрашувда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

Ҳозирда бу каби тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech