Андижон давлат университетида ўтказилган давра суҳбатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тадбирларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ талабалар ИИБнинг махсус кўкрак нишонлари билан тақдирланди
Жорий йилнинг 19 май куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси Андижон давлат университетида “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат аввалида сўз олган университетнинг биринчи проректори Х.Хўджамбердиев республикамиз қатори вилоятимизда ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг, вилоят ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Бекмурод Юнусов талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларни тизимли ташкил этиш, турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраш, ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлашга қаратилган муҳим вазифаларни ўз вақтида бажариш зарурлиги ҳақида атрофлича сўз юритди.
Учрашув давомида университетда талабалар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тадбирларида фаол иштирок этиб, талабалар орасида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ иқтидорли талабалар ИИБнинг махсус кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатидан ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати