Андижон ҳамда Олтинкўл туманларида пробация ҳисобидаги шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ташаббуси билан вилояти миқёсида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича Пробация ҳисобида турган «жиноят содир этишга мойил» ва «жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган» шахслар билан кенг қамровли тарбиявий профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 27 май куни Андижон ва Олтинкўл туманларида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбир давомида 120 нафардан ортиқ Пробация ҳисобида турган, муқаддам оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этган ҳамда «жиноят содир этишга мойил» ва «жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган» шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир суҳбатлашилган маҳкумлардан келгусида тайинланган жазоларни белгиланган тартибда ўташлари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, агарда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда жазолари оғирроқ турдаги жазоларга алмаштирилиши ҳақида расман огоҳлантириш хатлари олинди.
Ҳозирда, бу борадаги тарбиявий профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати